МАСАЛАЛАР

1.   Кўрик танловда иштирок этувчи ижрочилар ҳақида қуйидаги маълумотлар берилган Ф.И.Ш., туғилган йили, давлатнинг номи, мусиқа асбобининг номи ( гитара, скрипка, пианино ) эгаллаган ўринлари, ёши. Саҳнага чиқиш тартибини ёшига нисбатан (ўсиб бориш тартибида) аниқловчи дастур ёрдамида рўйхат яратинг.
2. 5-та ҳақиқий сонни Random функциясидан фойдаланиб яратинг. Бу сонларнинг кубларини ўрта арифметигини ва бу сонларнинг модуллари ўрта геометригини топинг.
3. (Х1,У1) ва(Х2,У2) координаталарга эга бўлган иккита нуқта орасидаги масофани топинг.
4. Учбурчак учлари (х1,у1), (х2,у2), (х3,у3) координаталар билан берилган.Шу учбурчак юзасини ва периметрини топинг.
5. a,b-сонлар берилган. Иккита томони a ва b га, улар орасидаги бурчак эса  га тенг бўлган учбурчак юзасини топинг.
6. a,b,c-ҳақиқий сонлар берилган. Бу сонларнинг ўрта арифметик қиймати, суммаси ва кўпайтмасини чоп этувчи дастур тузинг.
7. Тўғрибурчакли учбурчакнинг катетлари берилган бўлса, гипотенузаси ва юзасини ҳисобловчи дастур тузинг.
8. Учбурчак юзасини унинг томонлари берилган бўлса, Герон формуласи бўйича юзасини ҳисобловчи дастур тузинг.
9. Жисмнинг тезланиши доимий бўлса ва дастлабки лаҳзада унинг тезлиги v0тенг бўлса. t вақтдан сўнг унинг босиб ўтган йўлини аниқланг.
10. Н-баландликдан эркин тушиш вақтини аниқловчи дастур тузинг.
11. R-қаршиликга эга ўтказгичдан t-вақтда I-ток кучи ўтганда ажралувчи иссиқлик миқдорини аниқланг.
12. a,b,c –параллелопипед томонлари бўлса, унинг ҳажмини аниқланг.
13. a,b катталикларнинг қийматлари берилган. r-катталикдан фойдаланиб уларнинг қийматларини алмаштиринг.
14. N –бутун сон. k катталикга шу сонни ташкил этувчи рақамлар йиғиндисини ўзлаштиринг .
15. N- натурал сон.Унинг туб булувчилари сонини аниқланг.
16. N- натурал сон берилган. Унинг рақамлари йиғиндисини топинг.
17.  N та ҳақиқий сон берилган.Уларни орта бориш тартибида жойлаштиринг.
18. Барча уч хонали натурал сонлардан рақамлари йиғиндиси берилган n (1<=n<=27) га тенгларини чоп этинг.
19. N- натурал сони берилган. Унинг квадрати таркибига  3 рақами кириши ёки кирмаслигини аниқланг.
20. Кетма-кетлик қуйидаги тартибда яратилган. 1,3,5,7,9,10,12,14,16,… яъни натурал сонни ташкил этувчи рақамлар йиғиндиси тоқ булса, кетма-кетлик таркибига киритилган. Шу кетма-кетликдаги 10,15,2008 ўриндаги рақамларни аниқланг.
21. Берилган n (n>10)  сонидаги, биринчи ва охирги рақамлари ўрнини алмаштириш ва натижани чоп этиш дастурини тузинг.
22. Берилган  n (n>10) натурал сонини рақамларини тескарисидан ёзиб, янги сон ҳосил қилинг.
23. aij (i=1,2,…,m;j=1,2,3,…,n) матрица элементлари тасодуфий яратилган бутун сонлардан иборат. Матрица элементларини Stringgrid жадвалида акс эттирувчи дастур яратинг.
24. Кронекер символи қуйидагича аниқланади: матрица элементларини аниқловчи индекслар ўзаро тенг ҳолда 1-га, аксинча 0-га тенг. Шу элементдан фойдаланиб Е-бирлик матрицасини яратувчи ва уни тасвирловчи дастур яратинг. 
25. Киритилган N натурал сон учун унинг туб бўлувчиларини аниқлаш дастурини тузинг.
26. 1 дан 1000 гача бўлган туб сонларни аниқловчи дастур тузинг.
27. Барча уч хонали сонлардан 7-рақами қатнашувчи ва 7-га бўлинувчиларини аниқловчи дастур тузинг.
28. 25 та натурал сонни тасодуфий ҳолатда яратинг ва уни 5х5 ўлчамдаги StringGrid компонентининг ячейкаларига жойлаштиринг.
29. 25 та натурал сонни тасодуфий ҳолатда яратинг ва уни 1х25 ўлчамдаги StringGrid компонентининг ячейкаларига орта бориш тартибида жойлаштиринг.
30. 1 дан 10 гача бўлган ўнли касрларни тасодуфий яратиб, уларни фойдаланувчидан иккитасини суммасини киритишни (25 маротаба) талаб этувчи ва «5» балли тизимда баҳолаш дастурини тузинг.
31. 100 та тасодуфий яратилган сонларнинг [a,b] оралиқга тегишлиларини чоп этувчи дастур яратинг.
32. Е(х,у) нуқтанинг маркази (-5;5) да жойлашган ва радиуси 20 га тенг айланага нисбатан қандай жойлашганлигини аниқлаш дастурини тузинг.
33. Учта тўғри чизиқлар қуйидагича берилган: akx+bky=ck (k=1,2,3) . Агар бу тўғри чизиқлар ўзаро кесилиб учбурчак ҳосил қилишса бу учбурчак юзасини аниқланг.
34. Барча тўрт хонали сонлардан 17-га бўлинувчи, аммо 3,5,7 ларга бўлинмайдиганлари аниқловчи дастур тузинг.
35. у=sin x+ sin 3x+....+sin 101x функция қийматини ҳисоблаш дастурини яратинг.
36. Учбурчакнинг томонлари берилган бўлса, унинг томонларига туширилган баландликлар, ташқи чизилган айлана радиуси, биссектриссаларини ҳисобловчи процедурадан фойдаланувчи дастур тузинг.
37. Cонларни киритиш майдонида  фақат 0 дан 9 гача бўлган рақамлар, #13(enter), #8 (backSpase) тугмаларидан фойдаланишга имкон берувчи функция-исм дастур яратинг.
38. 20-элементли массивнинг элементларини 0..2000 оралиғида тасодуфий ҳолда яратинг ва 5 маротаба бу массив элементларини учтадан танлаб олиб хар сафар бу учликларнинг максималини FF-функция ёрдамида аниқлаб, уларнинг йиғиндисини аниқланг.
39. a,b,c,d-хакикий сонлар берилган булса, аниқланг:
a.      m(a,b,c)+m(ab, bc, cd)+m(a-b, b-c, c-d), бу ерда m(x, y, z)- x,y,z –сонларнинг кичигини аниқловчи функция.
40. Ҳисобланг:SS=(x-2)(x-3)+(x-3)(x-4)+…+(x-99)(x-100)
41. Ҳисобланг: Sin(x2)+ sin(x4)+…+sin(x2n)
42. Ҳисобланг:S=x/1!+ 3x/3!+5x/5!+…
43. Берилган сатрий катталикда мавжуд барча кичик  шрифтларни каттасига алмаштириш дастурини тузинг.
44. Берилган сатрий катталикда мвжуд барча кичик шрифтларни катталарига алмаштириш дастурини тузинг.
45. Берилган сатрий катталикнинг узунлигини аниқловчи  ва унинг хар бир символи кодини аниіловчи дастур тузинг.
46. Ихтиёрий 2 та ёки 3 та сатрий катталикларни қўшиб чоп этувчи дастур тузинг.
47. Бирор сатрий катталикдан унинг маълум бир қисмини нусха олиш дастурини тузинг.
48. Бирор сатрий катталикдан унинг маълум бир қисмини ўчириб янги сатрий катталикни қўшиш дастурини тузинг.
49. Ихтиёрий сатрий катталикнинг ҳар бир белгисини кодлар жадвалида ундан кейинги икки белгилар билан алмаштирувчи дастур тузинг.
50. Бирор сон берилган. Барча 2, 3, 4 хонали сонлар ичидан рақамларнинг квадратлари йиғиндиси шу сонга тенг бўлганларини чоп этувчи дастур тузинг.
51. Берилган натурал сонда жуфт ўринда келувчи рақамлар йиғиндисини ҳисоблаш дастурини тузинг.
52. Ихтиёрий сатрий катталик таркибидаги 'a' ҳарфининг иштирок этиш сонини аниқловчи дастур тузинг.
53. Ихтиёрий киритилган s сатрий катталикни тескариловчи дастур тузинг.
54. Берилган сатрий катталиклар таркибидаги 'A' белгисини 'B' белгига алмаштирувчи дастур тузинг.
55. Ихтиёрий берилган жумла таркибидаги сўзлар сонини аниқловчи дастур тузинг.
56. Ихтиёрий кўп хонали сон таркибида 6 рақамининг иштирок этиш сонини аниіловчи дастур тузинг.
57. Етти хонали сон таркибида энг кичик рақамнинг иштирок этиш сонини аниқловчи дастур тузинг.
58. Ихтиёрий жумла киритиш натижасида ундаги ҳар бир белгиси сонини аниқловчи дастур тузинг.
59. Сатрий катталик бир неча сўздан иборат. Ундаги хар бир сўзнинг бош ҳарфини берилган символга ўзгартириш дастурини тузинг.
60. Киритилган матндаги ҳар бир сўз пробеллар билан ажратилган. Сатрдаги биринчи k та сўзни ўчириш дастурини тузинг.
61. Матндаги сўзларнинг биринчи ҳарфи билан охирги ҳарфини ўринларини алмаштириш дастурини тузинг.
62. Матндаги лотин алфавитида ёзилган сўзлардаги ҳарфларни уларга мос келувчи кирилл алфавити ҳарфлари билан алмаштириш дастурини тузинг.
63. Кирилл алифавитида ёзилган матнни ҳар бир сўзидаги ҳарфларни унга мос келувчи лотин алфавити ҳарфларига ўзгартирувчи дастур тузинг.
64. Берилган сатрий катталикдаги матннинг барча 'дан' қўшимчаларини 'да' қўшимчасига ўзгартириш дастурини тузинг.
65. Берилган сатрий катталикдадаги матннинг барча сўзларинининг узунлигини ҳисобловчи дастур тузинг.
66. Берилган сатрий катталикдаги сўзларнинг ўрнини тескари тартибда жойлаштиринг.
67. 1 дан 1000 гача бўлган натурал сонлар ичидан квадратлари  шу сон билан тугалланувчиларини барчасини аниқланг.(масалан, 52=25 ёки 252=625);
68. Берилган n-натрал сонини иккилик саноқ тизимида тасвирловчи  дастур тузинг.
69. P ва Q натурал сонлар.(P,Q<106).Уларнинг ўзаро туб сонлар эканлигини аниқланг.
70. 1 дан 1000 гача бўлган барча “эгизак” туб сонларни аниілаш дастурини тузинг.
71.Икки хонали, уч хонали,  тўрт  хонали барча Армстронг сонларини аниқланг. (Армстронг сони бу рақамлари йиғиндиси шу сонга тенг сондир).
72. «Палиндром» сонлар ўнгдан чапга ва чапдан ўнгга бир хил ўқиладиган сонлар ҳисобланади. (масалан, 11,121,4884). Шундай палиндром сонларни аниқланки:
73.Квадрати ҳам «палиндром» сон бўлсин.(1 дан 1000 гача бўлган интервалда)
74.  Куби ҳам«палиндром» сон бўлсин.(1 дан 100 гача бўлган интервалда)
75. Берилган n-натрал сонигача бўлган иккилик саноқ тизимида палиндром сонлар бўлган барча туб сонларни аниқланг.(n<106)
76.   «Броун ҳаракати»ни тасвирловчи дастур яратинг.
77.  Турли рангларда бўлган 20-та концентрик айланалар чизувчи дастур яратинг.
78.   A[1..10]  массив элементлари қийматларига мос диаграмма тузувчи дастур яратинг.
79.Ихтиёрий шакл (примитив)ни экранда «ҳаракатланувчи» ҳолатда тасвирланг.
80.  Асосий менюда содда геометрик фигуралар номлари билан менюлар яратинг ва уларни танлашда мос фигурани чизиб берувчи ҳамда унинг номини акс эттирувчи дастур тузинг.
81.   Форма учун таркибида содда геометрик фигуралар номлари билан контекстли меню яратинг ва улардан бирини танлашда мазкур фигура элементларини ва улар орасидаги боғлиқликни матн шаклида кўрсатувчи дастур тузинг.
82.    Процедура ва функциядан фойдаланиб майдоннинг турли нуіталарида ўзингизни исм ва фамилиянгизни турли рангларда чоп этувчи дастур тузинг.
83.  Экранда китоб дўконида мавжуд китоблар, журналлар, канцелярия ва бошқа маҳсулотларни сонига нисбатан доиравий диаграмма кўринишини берувчи дастур тузинг.
84  Экранда олимпиада байроғини тасвирловчи дастур тузинг. 
85.  Экранда харакатланувчи нуқтани тасвирловчи дастур тузинг.
86.  R-радиусли айлана ичида турли ранглардаги нуқталарни акс эттирувчи дастур тузинг. 
87.    Экраннинг турли нуқталарида 6-бурчакли шакллар яратувчи дастур тузинг.
88.    Магазинда талаби юқори бўлган маҳсулотларни харид қилиш учун харидорларнинг рўйхати RR.txt файлида келтирилган. Рўйхат тартиб рақам, Ф.И.Ш., харидорнинг уй манзили ва маҳсулотларнинг олиниши  керак бўлган сана билан  тўлдирилган. Ушбу рўйхатни алфавит тартибида RRR1.txt файлига ёзинг.
89  Ётоқхонадан жой олиш учун талабалар рўйхати RT.txt файлида тузилган. Ушбу рўйхатга талабанинг Ф.И.Ш, гуруҳи, ўртача ўзлаштириш бали, оила бюджети тақсимоти киритилган. Ётоқхонадан жойни биринчи ўринда кам таъминланган, яъни  иккита энг кам  иш ҳақи олувчи оила аъзоларига, кейин қолганларга  ўзлаштириш  баллари камайиб бориш тартибида жой ажратилади. Ётоқхонада жой билан тақсимланиш рўйхатини тартиб билан экранга чиқаринг.
90.  Автовокзалнинг автобуслар ҳаракатланиш жадвали AT.txt файлида сақланади. Ҳар бир рейс учун автобус давлат рақами, масофа (км), автобус русуми, йўналиши, жўнаш ва қайтиш вақти кўрсатилган. AATT.txt файлига йўналишларни масофага нисбатан орта (камая) бориш тартибида жойлаштиринг.
91.  Шаҳарлараро АТСда телефондан фойдаланганлик ҳақида маълумотлар сақланади. Бу маълумотларда гаплашилган кун, шаҳар  номи ва коди, гаплашиш вақти, таъриф, телефон рақами шу шаҳардаги ва абонент рақами кўрсатилган. Ҳар бир шаҳар учун умумий гаплашилган вақт ва суммасини чиқаринг.
92.  Спорт мусобақалари ҳақидаги маълумотларда׃ шаҳар номи, жамоа номи, ҳар бир иштирокчининг Ф.И.Ш, спортчи рақами, ёши, бўйи, вазни кўрсатилган.  Берилган ёшдан кичик мусобақа иштирокчилари ҳақида маълумот чиқаринг.
93.  Shohruh фирмасида ишлайдиганлар рўйхати келтирилган. Рўйхат жадвал кўринишида берилган. Жадвалда ҳар бир ишчининг табел номери Ф.И.Ш., ишга қабул қилинган йили, ёши, манзили, жорий йил кўрсатилган. 25 йилдан ортиқ ишлаган ишчилар рўйхатини АА.txt файлига ёзинг.
94.  Кутубхонада сақланаётган китоблар ҳақида қуйидаги маълумотлар берилган: китобнинг регистрация рақами, нашриёти, бетлар сони, муаллиф. Кутубхонадаги китобларнинг муаллифларнинг фамилияларини алфавит тартибида жойлаштириб, рўйхатини чиқаринг.
95.  Факультет талабалари рўйхати берилган. Рўйхатда׃ талабаларнинг Ф.И.Ш, ўқишга қабул қилинган йили, жинси, қаерда туғилгани, гуруµи, тўплаган балли, ҳозирда яшаётган манзили, талабанинг нима асосида ( давлат тўлови ёки пулли-шартнома) асосида таҳсил олиши  ҳақида маълумот берилган.  Факультетда пулли-шартнома асосида ўқиб турган талабалар рўйхатини чиқаринг.
96.Ташкилот ишчилари қуйидаги маълумотларга эга׃  Ф.И.Ш, бўлим рақами, мансаби, ишга қабул қилинган йили. Ҳар бир бўлим бўйича энг кўп ишлаган ишчининг рўйхатини чиқаринг.
97.Университетга кириш имтиҳонларида абитуриентларнинг тўплаган баллари ҳақида маълумотлар рўйхатида׃ Ф.И.Ш, манзили, тўплаган баллари кўрсатилган. Ушбу рўйхатдан фойдаланиб энг юқори балл тўплаган талабаларнинг 45 тасини алфавит тартибида жойлаштиринг.
98.Аэропортнинг маълумотлар сақланиш жойида самолётларнинг кейинги кунларда учиш жадвали сақланади. Ҳар бир рейсда: рейс рақами, самолётнинг тури,  белгиланган жойи, учиш вақти берилган.  Барча рейслар рақамларини, самолёт турларини ва белгиланган жойга учиш  вақтларини ўсиш тартибида чиқаринг.
99..Радиоательеда таъмирлашга топширилган радиоаппаратларнинг квитанциялари сақланади. Ҳар бир квитанция қуйидаги маълумотни ўз ичига сақлайди. Топширилган яроқсиз аппаратнинг номи (телевизор, радио…) Аппаратнинг маркаси, ремонтга топширилган санаси, таъмирлаш нархи, буюртманинг аҳволи (бажарилган, бажарилмаган). Топширилган буюмларнинг аҳволи тўғрисидаги маълумотни алоҳида файлда сақловчи дастур тузинг.

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога